Tumgik
#қўқонуниверситети
Photo
Tumblr media
Қўқонда ижтимоий рўйхатлардаги ёшлар инглиз тилига бепул ўқитилди Қўқон университетида шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ҳудуддаги вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган ёшларни билим ва илмга ошно қилиш, меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди. Янги тизим ва янгича тартибда манзилли ишлаш мақсадида шаҳар маҳаллаларидаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг қизиқишлари ўрганилиб, улар учун университетда 34 соатлик ўқув курси фаолияти амалга оширилди. Уч ойга яқин давом этган машғулотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди ва улар Жаҳон тиллари кафедрасининг тажрибали ўқитувчиси Азиз Бегматовдан инглиз тили сабоқларини олишди. Курсни муваффақиятли якунлаган бир гуруҳ ёшлар Сертификатлар билан тақдирландилар. Курс битирувчилари университет талабалари қаторида юқори шарт-шароитларда сифатли таълим олганликларини таъкидлаб, университет раҳбарияти ва устозларига катта миннатдорчилик билдиришди. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #ҚўқонУниверситети #ижтимоийёрдам #таълим #ёшлар #ШавкатМирзиёев #uzbekistan #uzbek #uzb #kokand #ShavkatMirziyoyev #president https://www.instagram.com/p/CNVPzzALV_3/?igshid=3e5fzcpn0f18
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳрида Олимпиада ғолибларига автомобиллар топширилди Қўқон университети ташаббуси билан мамлакатимизнинг 14 ҳудудида математика фани бўйича ўтказилган олимпиадада 350 дан зиёд иштирокчилар қатнашдилар. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу беллашув, Қўқон университети ва “Қоракўл зиё” НТМнинг етакчи мутахассислари томонидан ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, олимпиаданинг бундай юксак савияда ташкил этилиши давлатимиз раҳбари томонидан аниқ фанларни ривожлантириш, ёшларни шу соҳага қизиқтиришга қаратаётган юксак эътибори билан боғлиқ эканлиги алохида таъкидлаб ўтди. Мусобақа ғолиблари ва финал иштирокчиларини қутлаб, келгуси ҳаётларида улкан муваффақиятлар тилади. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #математика #олимпиада #қўқонуниверситети #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CMaNkJCLJT0/?igshid=6341agn95hbh
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон университетида математика бўйича Қўқон олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида ўтказилган босқичлардан 350 нафар ёшлар финалгача етиб келди. Бугун Қўқон университетида ёзма имтиҳонлар ўтказилмоқда. Олимпиада финал босқичининг очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими нодавлат таълим сектори соҳаси вакиллари томонидан мамлакатимизда илк бор ташкил этилган Олимпиада давлатимиз раҳбари томонидан аниқ фанларни ривожлантириш, ёшларни аниқ фанларга бўлган қизиқишларини ошириш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросининг амалдаги ифодаси бўлганини таъкидлаб ўтди. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу беллашув, Қўқон университети ва “Қоракўл зиё” НТМнинг етакчи мутахассислари томонидан ўтказилмоқда. #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #олимпиада #Қўқонуниверситети #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CMYOSzZLEF-/?igshid=9r07wykin822
0 notes
Photo
Tumblr media
Қўқон шаҳар ҳокими технологик марафон ғолибларини 30 миллион сўм билан тақдирлади Қўқон университетида ўтказилган “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони ниҳоясига етди. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси директори Олимжон Тўйчиев, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, ол��й ўқув юртлари раҳбарлари ҳамда марафонда иштирок этган иқтидорли талабалар иштирокида ўтди. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда ёшларнинг барча соҳалардаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, марафон доирасида шаклланган янги ғоялар турли йўналишларда Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишига ишонч билдирди. Технологик ривожланиш марафонида энг самарали лойиҳаларни таклиф этган иштирокчиларга 30 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари, эсдалик совғалари ва Сертификатлар топширилди. @kokanduni #МарказийОсиё #Ўзбекистон #Қўқон #ёшлар #инновациялар #ҚўқонУниверситети #ШавкатМирзиёев https://www.instagram.com/p/CP9jUFHgAx9/?utm_medium=tumblr
0 notes