Tumgik
islomnurihd-blog · 5 years
Text
Азиз ва Меҳрибон зотга таваккал қил
Tumblr media
Шуаъро сураси 217 - оят
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
16. Ҳар куни ўн икки ракъат нафл (суннат) намозини ўқиш.
Жаннатда уйингиз бўлишини истасангиз, мана сизга имкон. Ҳар куни фарз намозларидан ташқари ўн икки ракъат нафл (суннат) намозини ўқийсиз.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللهِ بْنِ نُمَيْرٍ حَدَّثَنَا أَبُو خَالِدٍ يَعْنِي سُلَيْمَانَ بْنَ حَيَّانَ عَنْ دَاوُدَ بْنِ أَبِي هِنْدٍ عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ سَالِمٍ عَنْ عَمْرِو بْنِ أَوْسٍ قَالَ حَدَّثَنِي عَنْبَسَةُ بْنُ أَبِي سُفْيَانَ فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ بِحَدِيثٍ يَتَسَارُّ إِلَيْهِ قَالَ سَمِعْتُ أُمَّ حَبِيبَةَ تَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَنْ صَلَّى اثْنَتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً فِي يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ بُنِيَ لَهُ بِهِنَّ بَيْتٌ فِي الْجَنَّةِ قَالَتْ أُمُّ حَبِيبَةَ فَمَا تَرَكْتُهُنَّ مُنْذُ سَمِعْتُهُنَّ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَالَ عَنْبَسَةُ فَمَا تَرَكْتُهُنَّ مُنْذُ سَمِعْتُهُنَّ مِنْ أُمِّ حَبِيبَةَ وَقَالَ عَمْرُو بْنُ أَوْسٍ مَا تَرَكْتُهُنَّ مُنْذُ سَمِعْتُهُنَّ مِنْ عَنْبَسَةَ وَقَالَ النُّعْمَانُ بْنُ سَالِمٍ مَا تَرَكْتُهُنَّ مُنْذُ سَمِعْتُهُنَّ مِنْ عَمْرِو بْنِ أَوْسٍ
Имом Муслим ўз "Саҳиҳ"ида ушбу ҳадисни келтирган: "Бизга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Нумайр Абу Холид Сулаймон ибн Ҳайёндан, у Довуд ибн Абу Ҳинддан, у Нуъмон ибн Солимдан, у Амр ибн Авсдан, у Анбаса ибн Абу Суфёндан – бу ҳадисни вафотидан олдин касал ётган пайтида пичирлаб айтган – у эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилган...".
Ҳадиснинг санади ундаги барча ровийлар зикр қилиниб, тўлиқ келтирилаётганига эътибор беринг!
"... Умму Ҳабиба онамиз айтадилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: "Ким бир кеча ва кундузда ўн икки ракъат намоз ўқиса, унга шу (намозлари) сабабли жаннатда бир уй қурилади".
Умму Ҳабиба онамиз айтадилар: "Бу(ҳадис)ни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганимдан бери шу (ўн икки ракъат намоз)ни тарк қилмадим (я��ни, қолдирмай ўқидим)".
Анбаса (Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан юқоридаги ҳадисни ривоят қилган тобеъин) айтади: "Ҳадисни Умму Ҳабибадан эшитганимдан буён шу(ўн икки ракъат)ни тарк қилмадим".
Амр ибн Авс (Анбасадан ҳадисни ривоят қилган ровий) айтади: "Анбасадан шу ҳадисни эшитганимдан буён бу(ўн икки ракъат)ни тарк қилмадим".
Нуъмон ибн Солим (ҳадисни Амр ибн Авсдан ривоят қилган ровий) айтади: "Мен ҳадисни Амр ибн Авсдан эшитган вақтимдан бери бу(ўн икки ракъат)ни тарк қилмадим". Муслим (728/1578).
Бу нафл намозлар бир кун ва кечага белгиланиб, тақсимлаб қўйилган. Ушбу ўн икки ракъат қачон ва қай тартибда ўқилишини қуйидаги ҳадис баён қилиб беради.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ ثَابَرَ عَلَى اثْنَتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً بَنَى اللهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ ، أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الظُّهْرِ , وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ , وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ , وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْفَجْرِ
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким ўн икки ракъат (нафлни ўқиш)да давомий бўлса, Аллоҳ азза ва жалла унга Жаннатда бир уй қуради: пешиндан олдин тўрт ракъат, пешиндан кейин икки ракъат, шомдан кейин икки ракъат, хуфтондан кейин икки ракъат, бомдоддан олдин икки ракъат", дедилар". Насоий (1795). Саҳиҳ ҳадис.
***
Равотиб суннат намозлари ҳақида қисқача баҳс (илмий тадқиқот).
Равотиб (кундалик тартибдаги) суннат намозлари борасида пешиндан олдинги намоздан ташқари қолган ҳаммасининг ракъатларида иттифоқ қилинган. Чунки:
– Имом Термизий, Ибн Можжа ва Насоий Оиша онамиздан; Имом Термизий, Ибн Хузайма, Байҳақий, Тaбароний, Насоий Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятларида "Пешиндан олдин тўрт, ундан кейин икки, шомдан кейин икки, хуфтондан кейин икки ва бомдоддан олдин икки ракъат" – дейилган.
– Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмад Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумондан келтирган ривоятларида эса: "Пешиндан олдин икки раъкат..." – дейилган.
Бу икки ривоятнинг пешиндан олдинги намоздан ташқари ҳаммаси лафзида бир-бирига мувофиқ келяпти. Пешиндан олдинги суннатнинг ракъатлари борасида уламолардан мўътабар бўлган икки хил жамлаш келган:
– Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда икки ракъат ва масжидда икки ракъат намоз ўқиганлар, оналаримиз ушбу тўрт ракъатнинг ҳаммасига гувоҳ бўлганлар. Ибн Умар эса фақат масжиддаги икки ракъатни кўрганлар. (Ҳанафийлар, Моликийлар ва баъзи Ҳанбалийлар фикри). – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан икки ракъат ва баъзида тўрт ракъат ўқиганлар (Шофеъийлар ва баъзи Ҳанбалийлар фикри. Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳам шу фикрдалар).
• Менинг фикримча, биринчи қавл тўғрироқ. Бу мазҳабни Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Оиша онамиздан ривоят қилган: “Росулуллоҳ пешиндан олдин тўрт раъкат намозни (ҳеч ҳам) тарк қилмадилар”, ҳадиси қўллаб-қувватлайди.
Демак,
– Уйда икки ракъат ва масжидда икки ракъат ўқиган энг афзал.
– Буни қилолмай қолса, уйда тўрт ракъат ўқиган яхши.
– Бўлмаса, масжидда тўрт ракъат ўқиган яхши.
– Буни ҳам қилолмаса, ёки улгурмаса, масжидда икки ракъат ўқиса ҳам бўлади.
Ўн икки ракъатга келган мукофот ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равотиб намозлари орасида алоқанинг собитлиги: яъни, ўша ўн икки ракъат намоз Росулуллоҳ ҳар куни ўқиган шу намозларми ёки йўқми, бу борада ихтилоф бор.
– Чунки Оиша ва Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларини ушбу уламолар заиф санаган: Бухорий, Муслим, Аҳмад, Абу Довуд, Дорақутний.
– Уни ҳасан ҳадис деган уламолар: Термизий, Насоий, Ибн Хузайма, Байҳақий.
Энди агар биринчи гуруҳдаги олимларнинг гапига (ҳадиснинг заифлигига) таянадиган бўлсак, орадаги алоқа собит бўлмайди. (Яъни, кишига Жаннатда у қурилиши айнан шу, беш вақт фарз намоздан олдин ва кейин ўқиладиган суннатларгагина боғланиб қолмайди.) Шунда ихтилофдан чиқилади.
“Ибн Умарнинг Бухорийда келган ҳадислари-чи?” – деган савол туғилса, ушбу ҳадиснинг матнига қараймиз: “Росулуллоҳдан ўн ракъатни ёд олдим: икки ракъат пешиндан олдин, тўрттаси ундан кейин, шомда кейин икки раъкат уйларида, хуфтондан кейин икки ракъат уйларида ва бомдоддан олдин икки ракъат...”
Бу ерда Жаннатда уй қурилишининг зикри келмаган.
Лекин, модомики, ушбу равотиб суннатлар фарзлар таркибида эмас экан, уларни Жаннатда уй ваъда қилинган ўн икки ракъатнинг таркибига киритиш ҳам хато булмайди.
1 note · View note
islomnurihd-blog · 5 years
Text
14. Эътикоф.
Дунёвий муаммолар фикрлаш тарзимиз ва зиммамиздаги энг муҳим вазифаларга салбий таъсир кўрсатади: бу муаммоларни ҳал қилиш билан ўралашиб, охиратни унутамиз. Шунинг учун ҳар бир мусулмон вақти-вақти билан дунёдан узилиб, ўз нафси билан холи қолишга, ўй-фикрларини тартибга солишга эҳтиёж сезади.
Бу ишни амалга ошириш учун энг қулай жой Аллоҳнинг байти – масжид, бу вақтда бажариладиган энг афзал амал эса намоз, зикр ва Қуръон тиловатидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикофни ҳар йили Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўтказишни ёқтирар эдилар:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا -زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَعْتَكِفُ الْعَشْرَ الْأَوَاخِرَ مِنْ رَمَضَانَ حَتَّى تَوَفَّاهُ اللهُ، ثُمَّ اعْتَكَفَ أَزْوَاجُهُ مِنْ بَعْدِهِ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. У кишининг вафотларидан кейин аёллари эътикоф ўтирадиган бўлди”. Бухорий (2026), Муслим (1172/2673).
Бу эътикоф Рамазоннинг йигирманчи куни қуёш ботишидан бироз олдин, яъни, йигирма биринчи кечадан бошланиб, Шаввол ойи кўрингани аниқ бўлгунича давом этади. Ким бу муддатнинг ҳаммасини эътикоф билан ўтказишга қодир бўлмаса, имкони етганича эътикоф ўтириши мумкин.
***
Эътикоф ҳақида қисқача маълумот
Эътикоф – Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан жорий бўлган амал.
Қуръондан далил:
وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
“Ва Иброҳим билан Исмоилга: “Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда (ибодат қилиб) эътикофда турувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун пок тутинг”, деб буюрдик”. (“Бақара” сураси, 125-оят).
وَلا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ
“Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!” (“Бақара” сураси, 187-оят).
Суннатдан бунга далил кўп. Шулардан бири Оиша онамизнинг ҳадиси:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا -زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَعْتَكِفُ الْعَشْرَ الْأَوَاخِرَ مِنْ رَمَضَانَ حَتَّى تَوَفَّاهُ اللهُ، ثُمَّ اعْتَكَفَ أَزْوَاجُهُ مِنْ بَعْدِهِ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. У кишининг вафотларидан кейин аёллари эътикоф ўтирадиган бўлди”. Бухорий (2026), Муслим (1172/2673).
Шунингдек, Имом Нававий, Ибн Қудома Ал-Мақдисий, Шайхулислом Ибн Таймийя каби бир қатор олимлар эътикоф Исломда машруъ – шаръий далил билан собит бўлган ибодатлигига ижмоъ борлигини айтишган.
Эътикофнинг ҳукми
Бу вожиб эмас, суннат амал. Лекин кимдир Аллоҳ розилиги учун эътикоф ўтиришни назр (қасд) қилган бўлса, унинг учун вожибга айланади. Бунга далил:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ نَذَرَ أَنْ يُطِيعَ اللهَ فَلْيُطِعْهُ وَمَنْ نَذَرَ أَنْ يَعْصِيَهُ فَلَا يَعْصِهِ
Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадиси: “Набий соллалллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга итоат қилиш учун назр қилган бўлса, Унга итоат қилсин (назрини бажарсин). Ким Унга осий бўлиш учун назр қилган бўлса, осий бўлмасин (бундай назрни бажармасин)”, дедилар”. Бухорий (6696).
عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ عُمَرَ قَالَ يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي نَذَرْتُ فِي الْجَاهِلِيَّةِ أَنْ أَعْتَكِفَ لَيْلَةً فِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ قَالَ فَأَوْفِ بِنَذْرِكَ
Абдуллоҳ ибн Умар айтади: “Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Росулуллоҳ, мен жоҳилият вақтида Масжидул-Ҳаромда бир кеча эътикоф ўтиришни назр қилгандим”, деганди, Росулуллоҳ: “Унда назрингга вафо қил (эътикоф ўтир)”, дедилар”. Бухорий (6697), Муслим (1656/4183).
Ибн Мунзир “Ижмоъ” китобида (53-бет) айтади: “Олимлар: “Эътикоф фарз эмас, суннат. Лекин бирон киши буни назр қилса, унинг учун вожибга айланади”, деб ижмо қилганлар”.
Эътикофнинг вақти
Жумҳур олимларга кўра, “Эътикоф ўтириш Рамазонда ҳам, ундан бошқа вақтларда ҳам суннат. Афзали Рамазонда, янада афзали унинг охирги ўн кунлигида бўлиши”.
Эътикофнинг энг оз муддати
Бунда олимлар ихтилоф қилган:
1. Энг оз муддати бир кун. Бу Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва баъзи моликийлардан ривоят қилинган фикр. Шунингдек, шофиийларда ҳам шундай фатво бор.
2. Энг оз муддати бир кеча-кундуз. Бу моликий мазҳабининг қатъий ҳукми. Яна бир ривоятда “Энг ками ўн кун” дейилган.
3. Энг оз муддати бир лаҳза. Бу кўпчилик олимларнинг гапи.
Бу масалада биринчи гап – эътикофнинг энг оз муддати бир кун ёки бир кеча бўлиши тўғри. Чунки бундан озига суннатдан далил йўқ. Бундан ташқари, салаф олимлар эътикофда рўзадор бўлишни ҳам шарт қилишган. Бу эса бир лаҳзада бўладиган иш эмас.
Эътикофнинг рукни
Фақиҳлар эътикофнинг рукни нечталиги борасида ихтилоф қилганлар. Саҳиҳи, ҳанафийлар айтганидек унда битта рукн борлиги. Бу рукн – эътикоф давомида масжидда бўлиш. Чунки бу ибодатнинг асоси ва моҳияти аслида шудир. Эътикоф учун қўйилган бундан бошқа талаблар унинг моҳиятига кирмайди.
Эътикофнинг шартлари
1. Ислом – эътикоф ўтирувчининг мусулмон бўлиши.
2. Ақл – мажнун, ақли жойида бўлмаган киши шариат амалларини бажармайди.
3. Ёш бола эс-ҳушини танийдиган бўлиши керак.
4. Ният – барча шаръий амаллар ният билан оддий юмушлардан фарқланади.
5. Рўза – баъзи олимлар буни эътикоф учун шарт қилишган; баъзиларга кўра шарт эмас, лекин мустаҳаб
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
undefined
youtube
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
7. Одамлар орасини ислоҳ қилиш.
Инсонлар бир-бирлари билан ўзаро муомалада келишиб яшашга одатланганига қарамай гоҳида улар ўртасида турли ихтилофлар, низолар ҳам юз беради. Мана шундай пайтда келишмовчиликни янада авж олдириш ўрнига уни бартараф қилиш, икки тараф орасини ислоҳ этиш лозим бўлади.
Аллоҳ Таъоло бу ҳақида айтади:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
“Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ислоҳ қилинглар (ўнглаб қўйинглар)! Аллоҳдан қўрқинглар – шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар”. (“Ҳужурот” сураси, 10-оят).
لَا خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِّن نَّجْوَاهُمْ إِلَّا مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلَاحٍ بَيْنَ النَّاسِ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللهِ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا
“Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан – агар садақа бериш ё бирон яхшилик қилиш ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар – ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Аллоҳ ризосини истаб бу ишларни қилса, унга улуғ мукофот беражакмиз”. (“Нисо” сураси, 114-оят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ўртасини ислоҳ қилишни рўза, намоз ва садақадан устун мақомга қўйдилар. Чунки келиша олмай қолганлар орасини ўнглаб қўйиш динимиз ва дунёмиз учун ҳар томонлама фойдалидир.
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصِّيَامِ وَالصَّلَاةِ وَالصَّدَقَةِ، قَالُوا: بَلَى. قَالَ: صَلَاحُ ذَاتِ البَيْنِ، فَإِنَّ فَسَادَ ذَاتِ البَيْنِ هِيَ الحَالِقَةُ
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга рўза, намоз ва садақанинг даражасидан афзал нарса ҳақида айтайми?” – дедилар. “Ҳа”, дейишди. Росулуллоҳ: “(Икки кишининг) ора(си)ни ислоҳ қилиш. Чунки орани бузиш (динни) йўқ қилади”, дедилар”. Абу Довуд (4919), Термизий (2509). Саҳиҳ ҳадис.
“Ашраф: “Бу ерда фарз эмас, нафл ибодатлар назарда тутилган”, деган. Мулла Али Қорига кўра, “Ҳадисда фарз ёки нафл ибодатлардан қай бири айтилганини Аллоҳ билгувчироқ. Гоҳида одамлар орасини ислоҳ қилиш орқали қон тўкилиши, мол-мулк талон-тарож қилиниши, ҳаром ишлар содир бўлишининг олди олинади. Шунда бу амал манфаати кишининг ўзи билан чекланадиган фарз ибодатлардан афзал бўлади. Чунки ибодатларнинг вақти ўтиб кетса, қазо қилиб бажариш мумкин. Бундан ташқари, ибодатлар Аллоҳнинг ҳаққи бўлиб, бу Унинг наздида бандаларнинг ҳаққидан енгилроқдир. Демак, айни ўринда одамларнинг орасини ислоҳ қилиш ўзига хос сабабларга кўра устун бўлади. Бу худди айрим инсонлар фаришталардан афзал бўлиши кабидир”. Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Ал-Муборакфурий. “Туҳфатул аҳвазий”. Қиёмат сифатлари китоби. 2509-ҳадис шарҳи.
Аллоҳ азза ва жалла наздида бу амалнинг қиймати нақадар улуғлиги ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидан яхшироқ таъриф бера олмаймиз. У киши одамлар орасини ислоҳ қилишни рўза, намоз ва садақадан афзал санадилар.
Эр-хотин, ота-бола, ака-ука, дўст-биродарлар, қўни-қўшнилар орасини келиштириб қўйиш, ёки йўлда бизга умуман бегона икки киши жанжаллашаётган бўлса, уларнинг ўртасини ислоҳ қилиш билан бу суннатни бажаришимиз мумкин.
Одамлар орасини ўнглаш динни муҳофаза қилиш, уларнинг ўртасини бузиш эса динни йўқ қилишдир. Чунки жамиятда низо, келишмовчилик чиққан пайтда биродарлик руҳи йўқолади, бир киши бошқасини ўзига душман деб кўра бошлайди. Бу эса диннинг таназзулига сабаб бўлади.
Узилган алоқаларни тиклаш, узоқлашган кишиларни ўзаро яқинлаштириш учун тўғри ва соф ният ҳам талаб қилинади. Яъни, одамларни келиштирмоқчи, ислоҳ қилмоқчи бўлган шахс буни ҳақиқатдан исташи, холис бўлиши, муаммони икки томондан бирига ён босмай, адолат билан ҳал этиши лозим. Зеро, Аллоҳ Таъоло бу ҳақида шундай деган:
إِن يُرِيدَا إِصْلاَحاً يُوَفِّقِ اللهُ بَيْنَهُمَا إِنَّ اللهَ كَانَ عَلِيماً خَبِيراً
“Агар улар (ўртадаги икки ҳакам ҳақиқатдан) ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва (қалблардаги сирлардан) хабардор бўлган Зотдир”. (“Нисо” сураси, 35-оят).
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
Маҳрумлар (1)
Шайх Иброҳим Дувайш
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Ушбу суҳбатимизнинг «Маҳрумлар» ҳақида бўлишига мени ундаган нарса ушбу калиманинг хатарли эканига қарамай, ундан хотиржам юрганимиз бўлди. Кўпчилигимиз маҳрум эканимизни сезамиз. Киши тоат-ибодатда Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, унга шунча маҳрумлик етади. Ушбу сўзим билан маҳрумларга хитоб ўлароқ, уларга қўшиб ўзимга ҳам нидо қилиб айтаман: Асло хотиржам бўлмайлик, чунки мен маҳрум бўлишим мумкин, сиз маҳрум бўлишингиз мумкин, фалончи ёки пистончи маҳрум бўлиши мумкин, балки барчамиз маҳрум бўлишимиз мумкин.
Маҳрумлик шахслар ва ҳолатларга қараб хар хил бўлади. Гоҳо роҳат ва фароғатдан маҳрум бўлинади. Гоҳо сажда ва рукуъ лаззатидан маҳрум бўлинади. Гоҳо Қуръон тиловати ва оятларининг тадаббуридан маҳрум бўлинади. Гоҳо зикр ва истиғфордан маҳрум бўлинади. Гоҳо хушуъ ва Аллоҳдан қўрқиб йиғлашдан маҳрум бўлинади. Гоҳо ота-онага яхшилик қилишдан маҳрум бўлинади. Гоҳо оила қуришдан маҳрум бўлинади. Гоҳо Аллоҳ йўлида биродар бўлишдан маҳрум бўлинади. Гоҳо ҳалол ейиш ва унинг лаззатидан маҳрум бўлинади. Гоҳо тавба қилиш ва қилмишларига надоматдан маҳрум бўлинади. Гоҳо ҳусни хотимадан маҳрум бўлинади.
Азиз биродар, мухтарама синглим! Гоҳида юқоридагиларнинг барчасидан маҳрум бўлишимиз мумкин, гоҳо кўпидан, гоҳо озидан. Ҳақиқий бахтли инсон, буларнинг барчасига эга бўлиб, ҳеч нарсадан маҳрум қолмаган кишидир. Аммо бундайлар жуда оз! Агар сиз ана шу озчилик сафида бўлсангиз, Аллоҳнинг сизга берган неъматини қадрлаб, шукрини қилинг. Шуни билингки, мусулмонларга насиҳат қилиб, уларни тўғри йўлга йўлламагунингизча, комил шукр қилувчилардан бўлмайсиз. Шундай экан, ўзингизни яхшиликка чорлаш ажридан маҳрум қилманг. Яхшиликка далолат қилувчи киши ўша яхшиликни қилувчидек ажрга эгадир. Агар шундай бўлмасангиз, демак, сиз ҳам оз бўлса-да, маҳрумликдан насибадор экансиз. Шунинг учун менинг бу хитобимга, бу нидоимга аҳамият беринг, уни беэътибор қолдирманг. Менинг мақсадим меҳрибонлик, муҳаббат, шафқат ва насиҳат, холос. Сизнинг маҳрумлигингиздан шодланиш эмас – Аллоҳ асрасин – чунки ўзим ҳам маҳрумларнинг бириман.
Кўринишдан бахтлига ўхшаган аксар кишилар маҳрумдирлар. Улар иймон ҳаловатини, ҳидоят ва истиқомат шарбатини тотмаганлар. Истиқомат (ҳақда собит туриш) шакл-шамоил ва ташқи кўринишгина эмас, балки у амал ва ботиний ҳоллардир.
Эй мансаб ва бойлик эгалари, тижоратчи ва муҳандислар, табиб ва котиблар, барчангизга шуни айтаман: қачон шариатга мувофиқ амал қилсангиз, шундагина яхшиликка эга бўласиз. Шубҳасиз, дунёни обод қилувчисиз, бунёдкорсиз, лекин бахт-саодат, роҳат-фароғат ҳамда очиқ қалблиликдан қандай улушга эгасиз? Сиз билан Аллоҳ ўртасидаги алоқа қай даражада? Иймон ва сажда ҳаловатидан, Аллоҳга муножот қилиш ва Ундан қўрқиб йиғлаш лаззатидан нечоғли насибадорсиз? Бу саволларга жавоб қониқарли бўлмаса, демак, сизнинг ҳам маҳрумликдан насибангиз бор экан. Солиҳ амал қилувчи кишиларнинг ҳоли шу бўлса, ғофил, жоҳил кишиларнинг ҳоли не экан?!
Шундай инсонлар борки, улар дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлга киритадилар, Аллоҳ бизларни ҳам ана шундайлардан қилсин. Яна шундайлари борки, улар дунёни қўлга киритиб, охиратни бой берадилар. Дунё-ю охиратни қўлдан кетказадиганлари ҳам бор, мана шулар ҳақиқий маҳрумлардир. Шулардан бирининг айтишича, у Аллоҳ учун икки ракъат намоз ўқимаган, бирон кун ҳам рўзадорлик лаззатин тотмаган, Рамазон келганда кечаларни ибодатсиз, ўйин-кулгу билан ўтказиб, кундузи билан уйқуга ғарқ бўлишдан бошқа нарсани билмаган экан. Яна бири эса: ўзи ва улфатлари кечаларни фаҳш, фасод ва мункар ишлар билан ўтказганини пичирлаб билдирса, бошқаси соатлаб, балки кун бўйи телевизор олдида, бир каналдан бошқа каналга олиб вақтини зое қилганини, ўзининг эътирофича, вақтини қатл қилганини айтади. Дейдики: “Мен ҳақиқатни айтсам, шаҳвоний кўрсатувларни излаб, ёмонликка бошловчи нафсимнинг хоҳишларини қондирардим. Сўнгра қилмишимдан мени надомат, сиқилиш ва ғам босардики, бунинг миқдори ёлғиз Аллоҳнинг ўзига аён. Билмадим, қачонгача умримни қатл этиб, кунларимни зое қилган ҳолимда қолар эканман. Нафсимни, ғайратимни, иймонимни ва бурчимни зое қилдим. Қисқаси, зоҳиран бахтиёрда яшаётгандек кўринсам ҳам, ҳақиқатда бахтсизликда ҳаёт кечираётган одамман”.
Бу эътирофларни эшитгач, қуйидаги сўзни айтган Аллоҳ таоло нақадар рост сўзловчи эканига яна бир бор амин бўлдим: «Ким Менинг огоҳлантиришимдан юз ўгирса, у учун тор-танг ва машаққатли ҳаёт бўлгай...» (Тоҳа сураси, 124).
Кўзидаги ёшини яширолмай, ичидаги дардини менга очиқ айтганлари ҳам бўлди: “Сиз уламолар биз ёшлар ҳақида Аллоҳ олдида масъулсиз. Ёшларни кўряпсиз… гиёҳванд, фаҳш филмларни кўриб, мусиқалар эшитиб тонг оттирган, баччавоз, зинокор... – Бу ҳолатга чидаёлмай йиғлаб юборди... ҳўнграб йиғлади, сўнг бошини эгган ҳолда сўзида давом этди: – бир неча бор ўзимни ўлдирсаммикин, деб ўйлаб ҳам қолдим. Уламоларнинг бирига узун хат ёздим: “Ёшлар ��асаласи жиддий бўлишига қарамай, минг афсуслар бўлсинки, кўпчилик тарафидан эътиборсиз қолиб кетмоқда. Мен ёшларнинг ҳозирги кундаги муаммоларининг қайсинисидан бошлашни билолмаяпман? Вақтларини, пулларини зое қилаётганлариданми ёки ёшликларини, гулдек умрларини хазон қилаётганлариданми? Сўнг ёшлар ичидаги айрим нарсаларни санаб, бу айтганларим ёшлар орасидаги фасодлар денгизидан бир томчиси, холос. Бунга агар соқолни қириш, мусиқа эшитиш, шимни тўпиқдан пастга тушириш, ахлоқсиз филмлар кўриш, кашандалик, қимор, интернет ва телефондаги ҳар хил ўйинлар, сўкиш, ҳақорат, ғийбат, чақимчилик ва ёлғончиликни ҳам қўшсак, фасод устига фасоддир. Аслида, намозни тарк қилишларини эслашнинг ўзи етарли бўлади. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, У менга душманлар уммат ёшларига қўйган тузоқдан нажот берди. Мен бу гапларни ўзим шоҳид бўлган воқеъликдан гапиряпман. Эшитиш кўришдек бўлмайди, бориб кўринг! Ёшларнинг аҳволига ўзингиз шоҳид бўлинг!”
(давоми бор)
Tumblr media
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
O'ylab ko'ring
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
Иймон заифлиги: Белгилари. Cабаблари. Муолажалари
Иймоннинг заифлашиш сабаблари (7)
Орзу-ҳавасга берилиш
«Уларни кўяверинг, (майли) еб-ичиб, фойдаланиб қолcинлар ва орзу-ҳавасларига машғул бўлаверcинлар. Баc, яқинда (бу қилмишларининг оқибати нима бўлишини) билиб олурлар». (Ҳижр: 3).
Алий розияллоҳу анҳу айтганлар: «Мен cизларнинг ҳавои нафcга эргашиб орзу-ҳавасга берилишингиздан қўрқаман. Зеро, ҳавои нафcга эргашиш кишини ҳақдан тўcади, орзу-ҳавасга берилиш эcа охиратни унуттиради».
Cалафлардан ворид бўлганки: «��ўрт нарcа бахтcизлик аломатидир: кўзнинг қуриб қолиши (яъни йиғламаcлик), дилнинг қотиши, орзу-ҳавасга берилиш ва дунёга тўймаcлик».
Орзу-ҳавасга берилиш кишини тоат-ибодат қилишдан эринтиради, гуноҳларидан тавба қилишни пайcалга cолади, дунёга рағбат уйғотади, охиратни унуттиради ва қалбни тош қотиради. Чунки қалб юмшоқлиги ва муcаффолиги ўлимни, қабрни, cавоб ва азобни ҳамда Қиёмат даҳшатларини ёдга олиш билан бўлади.
Ким орзу-ҳавасга берилмаcа, ғами ҳам камроқ бўлади, қалби ҳам ёришади. Ўлимни ёдига оладиган инcон тоат-ибодат йўлида кўпроқ ҳаракат қилади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@IslomNuriHD ✔️
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
Тавҳидул_Холиқ – Холиқни ёлғиз деб эътиқод қилиш (3)
3-Рукн. Иймон рукнларидан учинчиси Аллоҳ таоло инсонларни ҳидояти учун нозил қилган китобларга иймон келтириш. Аллоҳ таоло "Фотир" сураси 24-оятда деди: «Бирон бир уммат йўкки, албатта улар ичида огоҳлантирувчи ўтгандир.» Аллоҳ таоло "Раъд" сураси 7-оятида деди: «Ҳар бир қавм учун ҳидоятга бошловчи бордир».
Мана қаранг, бирон бир завод ўзи ишлаб чиқарган жиҳоз билан бирга жиҳоздан фойдаланиш қўлланмасини юбормайдиган бўлса, бу завод ўта заиф ва ўз ишини яхши уддалай олмайдиган, ўзи ишлаб чиқараётган нарсани дуруст тушунмайдиган завод деб эътибор қилинади. Аллоҳ таоло "Наҳл" сураси 60-оятда: «Бутун олий сифатлар Аллоҳ таолога ҳосдир. У Азиз ва Ҳаким бўлган Зотдир!», яъни биз Аллоҳ таолони бошқа нарсалар билан муқояса қилмаймиз, бандалар ишларини Аллоҳ таолонинг қилаётган ишларига солиштирмаймиз, Аллоҳ ҳар қандай муқоясадан улуғ, Аллоҳ таолонинг мисоли, яъни сифати Олийдир!
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча махлуқотларни яратди ва уларга бутун ҳаётлари давомида муҳтож бўлишадиган кўрсатмаларни очиқ-равшан қилиб берадиган китобларни туширди.
Ишлаб чиқарувчи завод, ўзи ишлаб чиқарган нарсадан фойдаланиш тартиби ёзилган қўлланмани ўша жиҳоз билан бирга юбормаслиги жаҳолат деб қараладиган бўлса, ишлаб чиқарувчи томонидан “Жиҳоздан фойдаланиш қўлланмаси” келганидан кейин, ундан фойдаланмаслик бундан кўра каттароқ жаҳолат эмасми?!
Ундай бўлса, бизга Раббимиз томонидан туширилган илоҳий йўлланма, илоҳий кўрсатмалар битилган китобларга эргашмаслик, бу китоблардан фойдаланмаслик, бундан-да кўра каттароқ жаҳолат эмасми?!
Сиз мўмин одамни мана шу ҳидоятдан фойдаланаётганини кўрасиз. «Айтинг: «Мен фақат Раббимдан келган ваҳийгагина эргашурман. Бу (Қуръон) иймон келтирадиган қавм учун Раббингиз тарафидан кўрсатма, ҳидоят ва раҳматдир.» (Аъроф: 203) Агар аввалги илоҳий китоблар бузилиб, ўзгартириб юборилган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло охирги китоби бўлмиш Қуръони Каримни бузиш ва ўзгартиришлардан сақлади. Бу китоб ўзидан олдин ўтган китобларнинг ичидаги кўрсатмаларни ҳам ўз ичига олгандир.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@IslomNuriHD ✔️
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
6. Табассум қилиш
Мусулмонлар орасида очиқ юзлилик, самимиятнинг кенг ёйилиши қанчалар яхши иш. Бу одамлар бошидан ўтказаётган турли хил қийинчиликларни енгиллаштиради. Атрофдагиларга табассум қилиш учун жамият муаммолардан холи бўлиши шарт эмас, балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиш кифоя:  у киши доимо, энг қайғули пайтларда ҳам табассум билан муомала қилар эдилар.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الْحَارِثِ بْنِ جَزْءٍ، قَالَ: مَا رَأَيْتُ أَحَدًا أَكْثَرَ تَبَسُّمًا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ 
Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўпроқ табассум қиладиган бирон кишини кўрмадим”. Термизий, (3641). Саҳиҳ ҳадис.
عَنْ أَبِي ذَرٍّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  تَبَسُّمُكَ فِي وَجْهِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ ، وَأَمْرُكَ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُكَ عَنِ الْمُنْكَرِ  صَدَقَةٌ ، وَإِرْشَادُكَ الرَّجُلَ فِي أَرْضِ الضَّلَالِ لَكَ صَدَقَةٌ ، وَبَصَرُكَ لِلرَّجُلِ الرَّدِيءِ الْبَصَرِ لَكَ صَدَقَةٌ ، وَإِمَاطَتُكَ الْحَجَرَ وَالشَّوْكَةَ وَالْعَظْمَ عَنِ الطَّرِيقِ لَكَ صَدَقَةٌ ، وَإِفْرَاغُكَ مِنْ دَلْوِكَ فِي دَلْوِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилишнинг ўзи кишига ажр-савоб келтиришини айтганлар: “Биродарингнинг юзига (қараб) табассум қилишинг садақа. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришинг садақа. Адашган ерида бир кишини тўғри йўлга солиб қўйишинг садақа. Кўзи ожиз кишини кўриб, унга ёрдам беришинг садақа. Йўлдан тош, тикан ва суякларни олиб ташлашинг садақа. (Сув тўла) челагингдан биродарингнинг челагига (фойдаланиши учун) сув қуйиб беришинг садақа”. Термизий (1956). Саҳиҳ ҳадис.
#Суннатларни_тирилтириш
➖➖➖➖➖➖➖➖
@IslomNuriHD ✔️
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
Қиёмат аломатлари
Қиёмат аломатлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган барча нарсаларга иймон келтиришнинг вожиблиги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари Аллоҳнинг жамики бандаларига инъом этган энг буюк неъматидир. У кишига итоат қилиб, ҳидоятларига эргашган ва йўлларидан юрган кишилар дунёю охиратда бахт-саодат, нажот ва яхшиликка эришадилар. Одамзоднинг Расулуллоҳ соллаллоҳу ала��ҳи ва саллам олиб келган шариатга эҳтиёжи еб-ичишга бўлган эҳтиёжидан каттароқдир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида шундай дейди: “Пайғамбарлик узилиб, орадан анча вақт ўтгач, Аллоҳ у кишини оламларга раҳмат, тақводорларга имом, барча махлуқотлар учун ҳужжат қилиб юборди. Аллоҳ у зот билан бандаларини йўлларнинг энг тўғрисига ва равшанига ҳидоят қилди ҳамда у кишига итоат этишни, у зотни улуғлашни, иззат-ҳурмат кўрсатишни ва яхши кўришни, зиммаларидаги у кишининг ҳақ-ҳуқуқларини адо этишни бандаларига фарз қилди. Жаннатига элтадиган барча йўлларни бекитиб, фақатгина у кишининг йўлини очиқ қолдирди. У Зот унинг қалбини кенг, мартабасини олий қилди, елкасидаги юкни (хато-гуноҳларни) туширди, у кишига қарши чиққанларни эса хор, ҳақир қилиб қўйди[1]. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча одамларга у зот буюрган ишларда итоат қилишни, қайтариқларидан қайтишни вожиб қилди ва у кишига қарши чиқишдан огоҳлантирди. Аллоҳ таоло Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишни Ўзининг тоат деб санади. Шунга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қатъий тасдиқлаш у зот олиб келган хабарларга тўла таслим бўлиш ва Аллоҳ таоло тарафидан хабар берган нарсаларида у кишига итоат этишни тақозо қилади. Мана шу нарса у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ва у кишига иймон келтиришнинг энг катта шартларидан бўлиб, шу билан бирга, у «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» гувоҳлигининг заруратларидан биридир. Қуръон ва суннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишнинг вожиблигини тасдиқлайдиган, у билан Аллоҳга итоат этишнинг ўртасини баён қиладиган, Холиққа маъсият ва Пайғамбарига хилоф бўлишдан огоҳлантирадиган талай матнлар келган. Шулардан бири Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Эй мўминлар, Аллоҳнинг раҳматига эришиш (ва азобидан сақланиш) учун Аллоҳга (У буюрган тоатларда ва қайтарган ишларда) итоат қилинглар ва Пайғамбарга бўйсунинглар!» (Оли Имрон сураси, 132). Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг (эй Пайғамбар): «Агар Аллоҳни чиндан яхши кўрсанглар, менга эргашинглар (ва зоҳиру ботинда менга иймон келтиринглар), шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради ва гуноҳларингизни кечиради. Шубҳасиз, У (мўмин бандаларининг) гуноҳларини кечирувчи ва (уларга) меҳрибон Зотдир» (Оли Имрон сураси, 31).
Аллоҳ таоло яна шундай марҳамат қилади: “(Эй Пайғамбар,) «Аллоҳга (Унинг Китобига эргашиш билан) итоат қилинглар, Пайғамбарга (эса тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам суннатларига эргашиш билан) итоат қилинглар!» деб айтинг. Агар (сиздан) юз ўгиришса (ва ўз куфру залолатларида қайсарлик билан давом этишса, улар Аллоҳнинг муҳаббатига лойиқ бўлмайдилар). Зеро, Аллоҳ кофирларни ёқтирмайди” (Оли Имрон сураси, 32).
Аллоҳ таоло айтади: «Ким Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат (этиб, у зотнинг йўлларига амал) қилса, у Аллоҳ (таоло)га итоат қилган (ва буйруқларига бўйсунган) бўлади» (Нисо сураси, 80).
Аллоҳ таоло яна айтади: “Ким Аллоҳ ва Расулига итоат қилса, У Зот уни (дарахтлари ва қасрлари) остидан анҳорлар оқадиган жаннатларга киритади. Энди ким (Аллоҳ ва Расулига итоатсизлик қилиб, улардан) юз ўгирса, Аллоҳ уни аламли азоб билан азоблайди” (Фатҳ сураси, 17). Аллоҳ таоло шундай дейди: «Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса, уни олинглар, нимадан қайтарган бўлса, ундан қайтинглар…» (Ҳашр сураси, 7). Аллоҳ таоло айтади: “(Расулуллоҳнинг) амрига хилоф иш қилаётганлар бошларига меҳнат-машаққат ва бало-мусибат тушишидан ёки охиратда уларга аламлантирувчи азоб етишидан ҳазир бўлсинлар” (Нур сураси, 63). Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга ва Пайғамбарига осий бўлса (ва Аллоҳнинг динидан юз ўгирса) унинг жазоси абадий жаҳаннам бўлиб, ундан асло чиқмагай» (Жин сураси, 23). Аллоҳ таоло айтади: “Ким (Аллоҳнинг ҳукмларини инкор қилиш билан ва Аллоҳ бандаларига жорий қилган нарсаларни ўзгартириш ёки уларга амал қилишни тўхтатиш билан) тажовуз қилиб, Аллоҳ ва Расулига осий бўлса, Аллоҳ уни дўзахга мангу қоладиган ҳолда киритади, у учун хорловчи азоб бордир” (Нисо сураси, 14).
Аллоҳ таолонинг китобида У Зотга итоат қилишга буюрадиган ва маъсиятидан огоҳлантирадиган оятлар бисёр.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг ўттиздан ортиқ ўрнида Ўзининг пайғамбарига итоат қилишга буюрди, у кишига итоат қилишни Ўзининг тоати билан боғлади, у кишига хилоф қилишни Ўзига хилоф қилишга тенглаштирди, шунингдек, Ўзининг исми билан у кишининг исмини бирга келтирди. Зеро, Аллоҳ Ўзини зикр этган жойда, албатта, у кишини ҳам зикр қилди»[2].
У кишига итоат қилишнинг вожиб эканига далил бўладиган ҳадислардан бири Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менга итоат қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга осий бўлса, батаҳқиқ, Аллоҳга осий бўлибди», дедилар[3].
Яна ўша кишидан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортганларгина кирмайди». Шунда: Эй Расулуллоҳ, ким бош тортади?” деб сўрадилар. У зот айтдиларки: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади»[4].
Ушбу оят ва ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишни ва у зот олиб келган нарсаларга бўйсунишни вожиб қилади. Бу эса у кишининг буюрганларини қилиш ва қайтарганларидан четланиш билан бўлади. Яна шу нарса аён бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш жаннатнинг калити ҳамда нажот йўлидир. Банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилмас экан, унга нажот ҳам, саодат ҳам, муваффақият ҳам йўқ. Ким у зот олиб келган, очиқ-равшан бўлган ҳақ динда у кишига итоат қилса, батаҳқиқ, нажот топибди ва ўзини дўзахдан қутқарибди. Ким бош тортса, кибр қилса ва осий бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ишда у кишига эргашмаса, аниқ залолатга кетиб, зиён кўрибди ва ўзини Аллоҳ азза ва жалланинг азобига рўпара қилибди. Зеро, жаннатга элтадиган бирор нарса борки, у киши бизларни унга йўллаганлар, дўзахга оборадиган бирор ёмонлик бўлса, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам, албатта, ундан бизларни огоҳлантирганлар. Бинобарин, ҳар бир мусулмон Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиши, эргашиши, йўлларидан юриши, у зотга ва қайтариқларига хилоф қилмаслиги вожиб бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло айтганидек: «Биз бирор пайғамбарни юборган бўлсак, фақатгина унга Аллоҳнинг изни-иродаси (ва тақдири билан ижобат ва) итоат қилиниши учун юбордик» (Нисо сураси, 64). Аллоҳ таоло айтади: “(Эй мўминлар!) Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларида, феълларида ва юриш–туришлари)да гўзал намуна бордир. (Сизлар унинг суннатини маҳкам тутинглар!) Зеро, фақатгина Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган, Аллоҳни кўп зикр қиладиган, (кўп Унга истиғфорлар айтадиган ва барча ҳолатларида Унга шукр қиладиган) кишиларгина (Унинг суннатини ўзларига йўл тутадилар, ўзларига уни намуна қилиб) оладилар” (Аҳзоб сураси, 21).
(Давоми бор)
_______
[1] «Зодул маод» (1/34-35).
[2] «Мажмуъул фатово» (19/103).
[3] Бухорий (2957), Муслим (416, 1835).
Tumblr media
[4] Бухорий 7280.
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
undefined
youtube
Bandaning qiyomatdagi holati - Shayx Sodiq Samarqandiy
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
Tumblr media
Муфассирлар: Абу Бакр Жассос (1)
Исм-насаби
Аҳмад ибн Али Розий Жассос Ҳанафий, куняси – Абу Бакр.
Ушбу олим Ислом оламида Жассос ва Абу Бакр Розий номи билан шуҳрат топган.
Жассос сўзи араб тилида “оҳак ишлаб чиқарувчи ва деворларни оқлаш билан шуғулланувчи” деган маънони англатади.
Абу Бакр оҳак тайёрлагани ва деворларни оқлаш билан шуғуллангани боис шу касбга нисбат бериб, унга Жассос, деган лақаб беришган.
Туғилган санаси ва жойи
Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ ҳижрий 305 йили аббосийлар давлатининг ўн саккизинчи халифаси Муқтадирбиллоҳ Жаъфар ибн Аҳмад халифалиги даврида Рай шаҳрида дунёга келади ва шу ерда ўсиб-улғаяди. Уни Розий дейишлари айнан Рай шаҳрида туғилиб-ўсганига нисбатандир. Аслида Рай шаҳрига нисбат берилганда Роий ёки Ройий деб айтилиши керак. Лекин бу сўзни нутқ қилиш қийин бўлгани боис енгиллатиш мақсадида сўз охирига “зай” ҳарфини қўшиб, Розий дейишади.
Рай шаҳри ҳозирги Эрон давлати пойтахти Теҳроннинг жануби шарқида, тахминан ундан олти километрча узоқликда жойлашгандир.
Илм йўлидаги саъй-ҳаракати
Уламоларнинг таржимаи ҳолини ёритувчи тарих китобларида Жассос Рай шаҳрининг қаерида туғилгани ва бошланғич илмларни кимдан ва қаерда таҳсил олгани ҳақида маълумот берилмаган. Катта эҳтимолга кўра, бошланғич илмларни она шаҳри Райда, ўша ернинг уламоларидан таълим олган. Шаҳридаги олимлардан таълим олиб бўлгач, Ислом ўлкаларига донғи кетган машҳур уламолардан таълим олиш мақсадида Бағдод, Найсобур, Асбаҳон, Аҳвоз ва бошқа шаҳарларга сафар қилади. Дастлабки илмий сафарини ҳижрий 325 йили Бағдод шаҳрига отланиш билан бошлайди. Ўша вақтда унинг ёши йигирмада эди. Бағдодда ўша даврда ҳанафий мазҳабининг пешво олими бўлган Абул Ҳасан Кархийнинг қўлига шогирд тушади ва ундан фиқҳ илмини, хусусан, ҳанафий мазҳабини пухта ўзлаштиради. Шунингдек, у Абдулбоқий ибн Қонеъ, Даълаж ибн Аҳмад ва бошқа Бағдод шаҳрининг муҳаддис олимларидан ҳадис эшитади.
Сўнг Аҳвоз вилоятига илм талабида сафар қилади. Сўнг яна Бағдодга қайтиб келади. Бир муддат ўтгач, устози Абул Ҳасан Кархийнинг тавсияси билан буюк муҳаддис олим Ҳоким Найсобурий ҳамроҳлигида Найсобур шаҳрига сафарга отланади ва у ерда Абул Аббос Асаммдан ҳадис, Абу Саҳл Зужожийдан фиқҳ илмларини таълим олади. Бу орада устози Абул Ҳасан Кархий оламдан ўтади. Найсобур шаҳрида илмий малакасини оширгач, ҳижрий 344 йили Бағдодга қайтиб келади[1].
Асбаҳон шаҳрида эса Абдуллоҳ ибн Жаъфар Асбаҳоний ва Сулаймон Табароний каби буюк муҳаддис олимлардан ҳадис эшитади.
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Жассос фиқҳ илмини Абул Ҳасан Кархийнинг қўлида таълим олди. У ҳадис илмига рағбатли, илм йўлида кўп сафар қилган олим эди. Найсобурда Абул Аббос Асамм ва унинг сафдошлари билан, Бағдодда Абдулбоқий ибн Қонеъ, Даълаж ибн Аҳмад ва уларнинг сафдошлари билан ҳамда Асбаҳонда бир қанча муҳаддис олмлар билан учрашишга муваффақ бўлди”[2].
Устозлари
Юқоридаги сўзлардан маълум бўладики, Жассос роҳимаҳуллоҳ илм йўлида талай ўлкаларга сафар қилади ва ўша даврдаги машҳур олимлардан илм олиш имконига эришади. Қуйида унинг айрим машҳур устозларини санаб ўтамиз.
1. Абдулбоқий ибн Қонеъ ибн Марзуқ. Ҳижрий 351 йилда вафот этган. Ибн Касир у ҳақда шундай деган: “Абдулбоқий ибн Қонеъ ишончли, омонатдор, кўп ҳадисларни ёд биладиган олим эди”[3].
2. Даълаж ибн Аҳмад ибн Даълаж ибн Абдураҳмон. Ҳижрий 351 йилда вафот этган. У замонасининг буюк муҳаддис ва фақиҳ олими бўлган. Суютий у ҳақда шундай деган: “Даълаж илм чашмаси, кўп ривоятлар соҳиби, муҳаддислар устози эди”[4].
3. Абул Ҳасан Убайдуллоҳ ибн Ҳусайн ибн Даллол Бағдодий Кархий. Ҳижрий 340 йилда вафот этган. У Ироқ муфтийси ва замонасида ҳанафий мазҳабининг энг катта имомларидан бўлган. Имом Заҳабий уни таърифлаб шундай деган: “Шайх, имом, зоҳид, олим, Ироқ муфтийси, ҳанафий мазҳаби устози Абул Ҳасан Убайдуллоҳ ибн Ҳусайн ибн Даллол Бағдодий”[5].
4. Абул Аббос Муҳаммад ибн Ёқуб ибн Юсуф Асамм Найсобурий. Ҳижрий 346 йилда вафот этган. У Найсобурнинг ишончли катта муҳаддис олими бўлган. Имом Заҳабий у ҳақда шундай деган: “Абул Аббос ўз асрининг муҳаддис олими бўлганини ҳеч ким рад қилолмайди. У етмиш олти йил мобайнида одамларга ҳадис ривоят қилган”[6].
5. Абу Саҳл Зужожий. Абул Ҳасан Кархийнинг етук шогирди, “Риёзат” китобининг муаллифи, Найсобур аҳлининг ҳанафий фиқҳидаги устози.
6. Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Аҳмад ибн Форис Асбаҳоний. Ҳижрий 346 йилда вафот этган. Асбаҳон шаҳрининг буюк тақводор муҳаддис олими бўлган. Имом Заҳабий уни таърифлаб шундай деган: “Шайх, имом, солиҳ муҳаддис, Асбаҳоннинг катта муҳаддиси Абу Муҳаммад Асбаҳоний”[7].
7. Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб Табароний. Ҳижрий 360 йилда вафот этган. Ҳозирги кунимизга қадар бутун ислом олимига Табароний номи билан машҳур буюк муҳаддис олим, кўплаб бебаҳо асарлар муаллифи, “Мўъжами кабир”, “Мўъжами авсат”, “Мўъжами асғар” ҳадис тўпламлари шулар жумласидан.
8. Абу Бакр Муҳаммад ибн Бакр ибн Муҳаммад ибн Досаҳ Басрий. Ҳижрий 346 йилда вафот этган. У буюк муҳаддис Абу Довуднинг шогирди, уламолар орасида Ибн Досаҳ номи билан танилган ишончли муҳаддис олим бўлган. Имом Заҳабий уни: “Шайх, ишончли олим”[8], деб таърифлаган.
_______
[1] “Ахбору Аби Ҳанифа ва асҳобиҳ”, (167 бет).
[2] “Сияру аъломин нубало”, (16\340).
[3] “Бидоя ва ниҳоя”, (11\242).
[4] “Табақотул ҳуффоз”, (361 бет).
[5]“Сияру аълом��н нубало”, (15\426).
[6]“Тарихул Ислом”, (7\841).
[7]“Сияру аъломин нубало”, (15\553).
[8]“Сияру аъломин нубало”, (15\538).
0 notes
islomnurihd-blog · 5 years
Text
5. Илм ўрганиш.
Илм ўрганиш уммат учун дунё ва охиратда нажотдир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ الدُّنْيَا نَفَّسَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ يَسَّرَ عَلَى مُعْسِرٍ، يَسَّرَ اللهُ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِما سَتَرَهُ اللهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ، وَاللهُ فِي عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ، وَمَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللهُ لَهُ بِهِ طَرِيقًا إلَى الْجَنَّةِ، وَمَا اجْتَمَعَ قَوْمٌ فِي بَيْتٍ مِنْ بُيُوتِ اللهِ يَتْلُونَ كِتَابَ اللهِ، وَيَتَدَارَسُونَهُ فِيمَا بَيْنَهُمْ؛ إلَّا نَزَلَتْ عَلَيْهِمْ السَّكِينَةُ، وَغَشِيَتْهُمْ الرَّحْمَةُ، وَحَفَّتْهُمُ الْمَلَائِكَةُ، وَذَكَرَهُمْ اللهُ فِيمَنْ عِنْدَهُ، وَمَنْ بَطَّأَ بِهِ عَمَلُهُ لَمْ يُسْرِعْ بِهِ نَسَبُهُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мўминнинг дунё ғамларидан бир ғамини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ғамларидан бир ғамини аритади. Ким бир қийналган (қарздор, фақир) кишига (қийинчилигини, қарзини тўлашни) енгиллаштирса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда (ишларини) енгиллаштириб қўяди. Ким бир мусулмонни(нг айбларини) беркитса, Аллоҳ дунё ва охиратда уни(нг айбларини) беркитади. Банда биродарига ёрдам берар экан, Аллоҳ ун(инг ўзи)га ёрдам бериб туради. Ким илм истаб бир йўлда юрса, Аллоҳ шу (мақсади) сабабли Жаннатга (олиб борадиган) йўлни унга осон қилиб қўяди. Бир қавм Аллоҳнинг уйларидан (масжидларидан) бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини (Қуръонни) тиловат этиб, ўзаро ўрталарида дарс қилишса, устларига сакинат (хотиржамлик) тушади, уларни (Аллоҳнинг) раҳмат(и) қамраб, фаришталар (атрофларини) ўраб олади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридаги(фаришта)лар олдида (мақтаб) зикр қилади. Кимни амали (яхшиликлардан тўсиб) секинлаштириб қўйса, насл-насаби уни тезлаштира олмайди (солиҳ амал қилмайдиган кишининг насл-насаби билан мақтанишидан фойда йўқ)”, дедилар”. Муслим (2699/6747), Ибн Можжа (225), Аҳмад (7431).
Ушбу ҳадиснинг мавзумизга тегишли қисми: “Ким илм истаб бир йўлда юрса, Аллоҳ шу (мақсади) сабабли Жаннатга (олиб борадиган) йўлни унга осон қилиб қўяди. Бир қавм Аллоҳнинг уйларидан (масжидларидан) бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини (Қуръонни) тиловат этиб, ўзаро ўрталарида дарс қилишса, устларига сакинат (хотиржамлик) тушади, уларни (Аллоҳнинг) раҳмат(и) қамраб, фаришталар (атрофларини) ўраб олади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридаги(фаришта)лар олдида (мақтаб) зикр қилади”.
Илм олиш Жаннатга йўл демакдир. Ҳар қандай амалдан олдин унинг илмини, қандай бажаришни ўрганиш лозим бўлади. Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Саҳиҳул жомеъ” асарининг “Илм китоби”да “Сўз ва амалдан олдин илм олиш” сарлавҳаси билан махсус боб келтириб, бунга Аллоҳ Таъолонинг
فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا اللهُ
“Билингки, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” (“Муҳаммад”, 19) оятини далил қилган. Яъни, Аллоҳнинг яккаю-ягоналигини (тавҳид) илм орқали биламиз. Илм олганимиздан кейингина гапирамиз ва амалга киришамиз. Илмсиз сўзлаш беҳуда-лағв, илмсиз амал қилишдан ҳам ҳеч қандай савоб йўқ. Аксинча, илмсизлик жаҳолатга, турли бидъат ва хурофотларга етаклайди.
Ислом – илм дини. Уни ўрганиш суннат. Бу суннатни масжиддаги дарсларга қатнаш билан амалга ошириш мумкин. Агар қандайдир сабабларга кўра масжидда бунга имкон бўлмаса, тўхтаб қолмай, Интернет, фазовий йўлдош каналлари ва бошқа воситалар орқали илм таҳсилини қилиш лозим. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун илм ўрганиш учун бир-бирига муқобил бўлган турли хил йўллар кўп.
Шунингдек, фақат дин илмлари эмас, кишининг дунёсини обод қиладиган ҳаётий илмлар – тиббиёт, ҳандаса (инженерлик), қишлоқ хўжалиги, молия кабилар билан шуғулланиш ҳам илм ўрганишга киради. Буни мусулмонлар яхши тушунган даврларда диний ва дунёвий илмларда бирдек етук Ислом олимлари етишиб чиқди. Аксинча, илмни фақат диний соҳага чеклаб қўйиб, дунёвий соҳа эътиборсиз қолдирилганида Ислом дунёси таназзулга юз тутди.
Шундай экан, мактаб, университетга бораётган ўқувчи, талаба илм олишни ният қилса, ҳадисда зикр қилинган ажрни олади, Инша Аллоҳ. Ҳар куни оз бўлса ҳам ниманидир ўрганишга ҳаракат қилинг. Абу Сулаймон Ад-Дороний роҳимаҳуллоҳ айтганидек: “Кимнинг бугуни кечагисидек ўтган бўлса, зиён кўрибди”.
0 notes